Жаҳон | 08:37 / 13.10.2018
6987
1 дақиқада ўқилади

Хиллари Клинтондан махфий маълумотдан фойдаланиш ҳуқуқи олиб қўйилди

Фото: Brian Snyder/Reuters

АҚШ собиқ давлат котиби, президентликка собиқ номзод Хиллари Клинтондан ҳукуматнинг махфий маълумотларига кириш ҳуқуқи олиб қўйилди. Бу ҳақда Давлат департаментининг хатида айтилади, у Politico томонидан эълон қилинди.

Клинтон жорий йилнинг 30 августидан бошлаб махфий маълумотларга кириш ҳуқуқидан маҳрум бўлган. Таъкидланишича, бу унинг илтимосига кўра амалга оширилган.

Бундан ташқари, Клинтоннинг ёрдамчиси Шерил Майлз, шунингдек, номлари ошкор этилмаган яна тўрт киши махфий ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ собиқ президенти Барак Обамада 2016 йилги сайловлар бўйича махфий режа бўлгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид