Жаҳон | 21:51 / 15.10.2018
3318
2 дақиқада ўқилади

Франциядаги тошқинлар оқибатида 13 киши ҳаётдан кўз юмди 

Фото: Jean-Paul Pelissier/Reuters

Франция жанубида содир бўлган тошқинлар оқибатида 13 киши ҳаётдан кўз юмди. Таъкидланишича, гап Од департаменти ҳақида бориб, бу ерда бир неча соат ичида 3 ойлик меъёрдаги ёмғир ёғган. 

Бунинг оқибатида Од дарёси тошиб, тошқинларга олиб келган. Турар жой ва маъмурий бинолар, йўлларга шикаст етган. Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, 5 киши оғир жароҳат олган, бир киши бедарак йўқолган. Пезан коммунасида мингдан кўпроқ одам тўғоннинг ўпирилиши хавфи сабабли эвакуация қилинган.

Тошқинларни кузатиш давлат хизматининг баҳолашича, ушбу тошқинлар Од департаментидаги охирги 130 йил ичидаги энг кучлиси бўлган. Маҳаллий ҳокимият барча таълим муассасаларини ёпишга қарор қилган. Аҳолидан уйларини тарк этмаслик ва қутқарувчилар тавсияларига амал қилиш сўралган. 

Шунингдек, Франция жанубидаги яна олти департамент: Аверон, Юқори Гаронна, Эро, Тарн ва Гаронна, Шарқий Пиренеялар ва Тарнда метеоролигик хавфлиликнинг охиридан битта олдинги даражаси киритилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид