Жамият | 11:40 / 16.10.2018
17569
2 дақиқада ўқилади

Машҳур режиссёр Ўзбекистонда. У “Жалолиддин Мангуберди” сериали бўйича ҳамкорлик қилиши мумкин

2016 йилнинг 15 октябрь куни “Текден фильм” ва “Бўздағ фильм” Бошқарув кенгаши раиси, турк режиссёри Меҳмет Бўздағ билан “Жалолиддин Мангуберди” сериалини суратга олиш масалаларига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Халқаро пресс-клубнинг матбуот анжумани ташкил этилди.

Меҳмет Бўздағ
Фото: Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

Айни кунларда алоҳида қизиқиш ва эътирофларга сабаб бўлаётган “Эртуғрул” сериали режиссёри Меҳмет Бўздағ, “Simit Sarayi” бренди соҳиби, йирик тадбиркор-инвестор Холуқ Ўқутур, Ресторанлар соҳасида тадбиркор, инвестор Умар Сайфи Актулун, Стратегик тафаккур Институти Васийлик Кенгаши аъзоси, “Дирилиш-Эртуғрул” сериалининг илмий маслаҳатчиси Синан Товуқчилардан иборат делегациянинг ташриф буюришидан асосий мақсад, “Жалолиддин Мангуберди” тарихий сериалини тасвирга олиш ишларида ҳамкорлик борасида музокара олиб боришдир.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Фото: Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

Матбуот анжуманида, шунингдек, Маданият вазири, профессор Бахтиёр Сайфуллаев, “Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори Фурқат Зокиров, Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков ва бошқалар иштирок этди. Тадбирда иштирок этган ОАВ вакилларининг саволларига жавоб қайтарилди.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

Маълумот ўрнида: Меҳмет Бўздағ 1983 йилнинг 1 куни Туркиянинг Қайсери вилоятида дунёга келган. Сакаря университетининг тарих факультетини, магистрлик даражасини социология йўналиши бўйича мана шу университетда тамомлаган. 2009 йилда “Мирай Фильм” номли киномотографияда “Қадрдон шаҳарлар” ва “Сўнгги туш” номли фильмларда сценаристлик ишларини бошлади. Сўнгги пайтларда энг машҳур сериал “Эртуғрул”нинг ҳам режиссёри ҳамда сценарий муаллифидир.

Мавзуга оид