Жаҳон | 22:28 / 17.10.2018
6987
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони Истанбулдаги консулига қарши тергов бошлади

Саудия Арабистони ҳукумати журналист Жамол Қошиқчининг йўқолиши тергов қилинаётган бир пайтда Истанбулдаги консули Муҳаммад Утайбага қарши тергов бошлади. Бу ҳақда Саудия Арабистони ОАВ маълум қилди.  

Журналист айнан шу консулликка ташриф буюрганидан сўнг изсиз йўқолган. 

Таъкидланишича, Утайба ўз лавозимидан олинган. Бироқ ОАВ консулга қарши тергов қандай ҳуқуқбузарлик билан боғлангани борасида аниқлик киритмаган.  

Утайба 16 октябрда Туркиядан Саудия Арабистонига қайтганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид