Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари яна камайди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари камайди. Бундан Марказий банкнинг республика олтин-валюта захиралари тўғрисидаги маълумоти дарак бермоқда.
Қайд этилишича, олтин-валюта захираларини ҳисоблаш методикаси Халқаро валюта жамғармасининг стандартлари асосида юритилади. Олтин-валюта захираларининг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.
Ялпи олтин-валюта захиралари 26,4 млрд долларни ташкил этди (сентябрда 26,8 млрд доллар эди). Улардан хорижий валютадаги активлар - 12,4 млрд доллар (бир ой аввал 12,9 млрд доллар бўлган), монетар олтин - 13,9 млрд доллар (сентябрда 13,9 млрд доллар бўлган).
Соф олтин-валюта захиралари 25,4 млрд долларни ташкил этди (бир ой аввал 25,9 млрд доллар бўлган).
Марказий банк изоҳига кўра, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида олтин-валюта захираларининг пасайиши олтин нархининг 1296,50 дан 1183,50 долл/тр. унцияга пасайиши ҳисобига юзага келди (нархнинг олтин-валюта захираларининг камайишга таъсири - 1123,2 млн доллар).
Жорий йилнинг сентябрь ойида олтин-валюта захираларининг пасайиши олтин нархининг 1206,85 дан 1183,50 долл/тр. унцияга пасайиши ҳисобига юзага келди (нархнинг олтин-валюта захираларининг камайишга таъсири - 269,8 млн доллар).
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда ҳам Ўзбекистон олтин-валюта захиралари кескин камайганди.
Мавзуга оид
18:42 / 07.04.2025
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 48 млрд долларга етди
13:17 / 08.01.2025
Ўзбекистон ва Покистон давлат захираларини шакллантириш йўналишидаги ҳамкорликни муҳокама қилди
11:01 / 08.01.2025
2024 йилда Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 6,6 млрд долларга кўпайди
18:58 / 07.12.2024