Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонадаги автосалон раҳбари ишдан бўшатилди. Бу ерда ишлаган ходим 9 млрд сўмни ўзлаштириб юборган
GM Uzbekistan’нинг хабар беришича, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан келиб тушган тезкор маълумотлар асосида «Фарғона Автосавдо» МЧЖ дилерлик марказига оператив текширув юборилган.
Текширув вақтида қуйидаги камчиликлар аниқланган:
- айрим масъул шахслар томонидан корхона фаолияти бўйича қарорлар қабул қилишда ваколатдан четга чиқиш;
- GM Uzbekistan’нинг «InfinBank» АТБ билан ўтказилган акцияси доирасида харидорларга велосипед ҳамда 1 млн. сўм чегирма тақдим этилмаганлик ҳолатлари;
- автомобилларни сақлаш омборхонаси компания томонидан қўйилган талабларга жавоб бермаслиги;
- кунлик тарзда янгиланиши лозим бўлган шартнома учун ажратилган автомобиллар тўғрисида ахборот мониторининг ишламаслиги;
- ташриф буюрувчиларни қабул қиладиган ресепшн хизмати стандартларга жавоб бермаслиги, сервис-менеджернинг йўқлиги.
Ўтказилган ишлар натижасида “Фарғона Автосавдо” дилерлик маркази раҳбари вазифасидан озод этилди ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш янги тайинланган директор в.б. - Ботиржон Акбаров зиммасига юкланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 73 нафар фуқаронинг пулларини ўзлаштирган “Фарғона автосавдо” автосалони ходимининг ноқонуний ишлари ҳақида хабар берилганди. Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноий иш қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти
13:36 / 03.05.2025
Фарғона ва Урумчи ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиляпти
17:21 / 28.04.2025
“Чуқурларга тўла кўча” – Фарғона шаҳри марказидаги абгор йўл қачон таъмирланади?
12:15 / 28.04.2025