Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ишлайдиган ҳакамларни эълон қилди - Равшан Эрматов чақирилмади
Декабрь ойида БААда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилади.
ФИФА турнирда ишлаш учун ҳар конфедерациядан биттадан бригадани танлаб олди.
Улар - Жанлука Рокки (Италия), Риужи Сато (Япония), Маҳдий Обид Шариф (Жазоир), Жаир Марруфо (АҚШ), Уилтон Сампайо (Бразилия) ва Мэтт Конгер (Янги Зеландия).
Бундан ташқари, мусобақада Павел Гил (Польша), Массимилиано Иррати (Италия) ва Данни Маккели (Нидерландия) ҳакамларнинг видеоёрдамчиси сифатида фаолият юритади.
Айни пайтда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 4та иштирокчиси маълум: Реал (Мадрид), Гуадалахара (Мексика), Веллингтон (Янги Зеландия), Ал-Айн (БАА, мезбон). Яна учтаси яқин орада аниқланади.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда ўтказилган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ишлаган эди.
Мавзуга оид
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
11:02 / 16.05.2025
Трампнинг БААга ташрифи: 1,4 триллионлик ваъда ва АҚШ ташқарисидаги энг йирик AI маркази
03:00 / 08.05.2025