Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқ таълими вазирлиги ҳузурида иккита жамғарма ташкил этилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Халқ таълим вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси ва Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси тўғрисидаги низом;
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом;
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси ташкилий тузилмаси;
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси Бошқарув кенгаши таркиби;
Умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланиши мумкин.
Белгилаб қўйилишича:
а) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг барча мол-мулки, шу жумладан, маблағлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида қайта ташкил этилаётган бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасига ўтказилади;
қайта ташкил этилаётган Жамғарма ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
б) 2019 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг халқ таълими муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш
ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) ишлари бўйича мажбуриятлари ва уларни молиялаштиришга етарли маблағлари (шу жумладан, 2019 йил 1 январь ҳолатига фойдаланилмай қолган қолдиқ маблағлари) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Халқ таълимини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси тўғрисидаги низомга кўра, қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг кутубхона жамғармалари учун умумтаълим фанлари бўйича дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминлашга қаратилган бюджет ва ҳомийлик маблағлари, халқаро молия институтларининг кредит ва грант маблағлари, дарсликлар ва чет тиллари бўйича машқ дафтарларнинг ижара тўловларини жамлаш, ушбу маблағлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг айрим тоифадаги, яъни биринчи синф ўқувчиларини, “Меҳрибонлик” уйлари, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб интернатларининг тарбияланувчилари, кам таъминланган оилаларнинг болалари бўлган ўқувчиларни ҳамда ўқитувчиларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул таъминлаш мақсадида умумий ўрта таълим муассасаларининг кутубхона жамғармалари учун умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштириш;
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчиларини ижара тизими асосида таъминлаш учун умумий ўрта таълим муассасаларининг кутубхона жамғармаларига умумтаълим фанларидан дарсликлар ва чет тиллари бўйича машқ дафтарларини харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштириш;
айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари ҳамда ўрта махсус таълим муассасалари учун бепул ва ижара асосида умумтаълим фанларидан дарсликларни умумий ўрта таълим муассасаларининг кутубхона жамғармаларига харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштириш.
Мавзуга оид
11:33 / 19.03.2025
Германияда ўзбек болаларига тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган жамғарма ташкил этилди
12:21 / 18.03.2025
Камбағалликни қисқартириш жамғармасининг вазифалари белгиланди
15:50 / 17.03.2025
Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади
15:18 / 06.03.2025