Жаҳон | 14:33 / 18.10.2018
14327
1 дақиқада ўқилади
Россия Азов денгизида Украина ва НАТО машқларига розилик бермайди
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров сўзларига кўра, Украинанинг Азов денгизида НАТО машқларини ўтказиш бўйича режалари амалга ошиши даргумон. Бу ҳақда RT хабар бермоқда.
«Ҳозир Украина НАТО машқларини Азов денгизида ўтказишни хоҳламоқда, лекин у ерга киришнинг имкони бўлмайди, сабаби Украина билан келишувимиз ҳарбий кемаларнинг Азов денгизига ўтишига ўзаро розилик берилишини талаб қилади», - деди Лавров.
Унинг сўзларига кўра, НАТОнинг Россия чегаралари яқинидаги ҳаракатлари провокациядир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Пётр Порошенко Россияни Украинага авиазарбаларда айблаганди.
Мавзуга оид
21:24
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
14:54
Кая Каллас: Украинанинг ЕИга қўшилиш бўйича аниқ йўли бор
09:22