Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда «Ягона электрон ФҲДЁ архиви» шакллантирилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил сентябрь ойидаги тегишли қарорига кўра, Давлат хизматлари агентлиги ходимлари «Ягона электрон ФҲДЁ архиви» шакллантириши белгиланган. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Агентлик ахборот хизмати тақдим этган маълумотга кўра, 2018 йил октябрь ойидан бошлаб Давлат хизматлари агентлигининг барча ҳудудий бошқармаларида архивариус лавозими жорий этилиши кутилмоқда. Архивариус ФҲДЁ бўлинмаларидаги ҳужжатларни рақамли кўринишга ўтказган ҳолда, кейинчалик «Ягона электрон ФҲДЁ архиви» ахборот тизими билан интеграциялаш учун ягона архив фондини шакллантириш билан шуғулланади.
Мазкур ФҲДЁ архивида сақланаётган барча ёзувларни 2022 йил 1 январга қадар рақамли кўринишга ўтказиш режалаштирилган. Тизим амалиётга татбиқ этилгач, ФХДЁ архив ҳужжатларига оид маълумотлардан нусха олиш, сўровномага жавоб қайтариш муддатлари камаяди, бунда инсон омили бирмунча рақамлаштирилган тизим билан алмаштирилади.
Мавзуга оид
19:06 / 05.03.2025
Ўзбекистон МДҲ давлатлари учун ФҲДЁ ягона тизимини ишлаб чиқади
13:40 / 19.06.2024
ИҲЕС Россияни совет архивларидан фойдаланишга рухсат бермагани учун қоралади
10:39 / 16.06.2024
100 йил олдин Ўзбекистонда Қурбон ҳайити қандай нишонланган? Архив суратлар
19:08 / 01.05.2024