Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Volkswagen Шанхай яқинида электромобиллар заводи қуришни бошлади
Volkswagen автоконцерни хитойлик ҳамкори SAIC Motor билан бирга Шанхай яқинида Audi, Skoda ва Volkswagen брендлари остида электромобиллар ва аккумуляторлар ишлаб чиқарувчи завод қуришни бошлади. Ушбу завод қурилишига киритиладиган сармоялар ҳажми 17 млрд юанни (2,45 млрд доллар) ташкил қилади.
SAIC Volkswagen деб номланувчи ушбу завод автомобиллар Volkswagen томонидан жорий йил сентябрида тақдим қилинган энг янги электр привод модул платформасидагина (MEB) йиғиладиган дунёдаги илк завод бўлади.
Заводда электромобиллар 2020 йилда ишлаб чиқарилиши бошланиши керак, завод қуввати йилига 300 минг машинани ташкил қилади. Volkswagen режаларида Европа, Хитой ва АҚШдаги заводларида 2025 йилгача 50 та моделдаги электромобил ишлаб чиқариш режаси бор. Жорий ҳафтада Volkswagen рақобатчиси – АҚШнинг Tesla компанияси автомобил аккумуляторлари заводи Gigafactory қуриладиган жой бўйича бир қарорга келди. Ушбу завод ҳам Шанхай яқинида қуриладиган бўлди.
Мавзуга оид
21:52 / 15.05.2025
Шанхайда боладаги сирли тошма сабаб унинг оиласи самолётга чиқарилмади
11:51 / 26.03.2025
Хитойдаги ресторан “классик мусиқа эшитиб” ўсган товуқ гўштини 66 долларга таклиф қилмоқда
14:57 / 18.01.2025
Дунёдаги энг хавфсиз 5 та автомобил номи эълон қилинди
22:13 / 16.01.2025