Жаҳон | 11:55 / 20.10.2018
12942
1 дақиқада ўқилади

Microsoft асосчисининг ўлимига аниқ нима сабаб бўлгани айтилди

Фото: James A. Finley/AP

Microsoft корпорациясининг асосчиси Пол Аллен септик (сепсис натижасида содир бўладиган) шокдан вафот этган. Бу ҳақда TMZ ўлим ҳақидаги гувоҳномага асосланиб хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Ноходжкин лимфома оғир асоратларга олиб келган. Гап ўлимига сабаб бўлган септик шок ва иммуносупрессия ҳақида бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Microsoft ҳамасосчиси Пол Аллен 65 ёшида вафот этгани хабар қилинганди.

Маълумот учун, 1975 йилда Билл Гейтс ва Аллен Альбукерке шаҳарчасида Micro-soft компаниясига асос солишган. 1976 йилда Нью-Мехико штатининг округ котибиятида янги савдо белгиси рўйхатга олинган - Microsoft.

Forbes журналининг 2015 йилги маълумотларига кўра, Аллен дунёдаги энг бой одамлар рўйхатида 51-ўринни эгаллаган. Унинг бойлиги 17,5 миллиард долларга баҳоланган.

Мавзуга оид