Жаҳон | 16:40 / 21.10.2018
68196
1 дақиқада ўқилади

Қримдаги коллежда уюштирилган ҳужум видеоси эълон қилинди

ВГТРКнинг Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги филиали бўлмиш «Таврида» телеканали Керч шаҳридаги политехника коллежида содир бўлган фожианинг кузатув камераларига муҳрланган тасвирларини эълон қилди.

Кадрларда кўриш мумкинки, оммавий қотилликни уюштирган, шу коллежда ўқиган Владислав Росляков «Ненависть» (Нафрат) ёзувли футболкада, елкасига катта рюкзак илган ҳолда коллежга кирган, бомба ўрнатиб, уни ҳаракатга келтирган, ўқитувчиларини ва талабаларни совуққонлик билан отиб ташлаган.

Кейинчалик бу кадрлар «Вести.Крым» ва «Россия 24» телеканалларининг YouTube-каналларидан, шунингдек, «Вести.Крым» сайтидан ҳам йўқолган.

17 октябрь куни Керчдаги коллежда уюштирилган мазкур оммавий қотиллик оқибатида 23 киши ҳалок бўлиб, 50дан ортиқ киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган.

Мавзуга оид