Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
iPhone номларидаги ёзувлар нимани англатади: Apple буни ошкор этди
Сизда iPhone смартфонлари номланишидаги ҳарфлар нимани англатиши ҳақида савол туғилган бўлса керак. Бунинг аниқ жавобини шу кунгача ҳеч ким билмаган. Apple’нинг маркетинг вице-президенти Фил Шиллер ушбу “сир”ни ошкор этди.
Маълум қилинишича, iPhone’нинг кўплаб моделлари номланишидаги ҳарфлар ҳеч нарсани англатмайди. Бироқ бундан истиснолар мавжуд. iPhone 3GS’да “S” ҳарфи “Тезлик” (Speed) сўзини билдиради. 2011 йилда ишлаб чиқарилган iPhone 4S номидаги “S” ҳарфи эса Siri – овозли ёрдамчини билдиради. iPhone SE’да “SE” ҳарфлари “Special Edition” (“Махсус таҳрир”) деганини англатади.
5C, 5S, 6S, 7S каби моделлар учун компания ҳеч қандай тушунтиришлар бермаган. Айфонларнинг сўнгги моделлари номланишидаги “XS” ва “XR” ҳарфлари ҳам ҳеч нарсани англатмайди. Бироқ Шиллер унга “S” ва “R” ҳарфлари қимматбаҳо спорткарлар моделлари номларини эслатиб юборишини айтган.