Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пашинян Арманистон бош вазири лавозимига ягона номзод бўлди
Арманистон бош вазири вазифасини бажарувчи Никол Пашинян бош вазир лавозимига ягона номзод бўлди.
Пашинян номзоди “Елк” парламент фракцияси томонидан илгари сурилган. Бошқа фракциялар ўз номзодларини таклиф қилмаган. Номзодларни таклиф қилиш учун аризаларни бериш муддати якунига етиб бўлган.
16 октябрда Пашинян парламентни тарқатиш ва муддатдан олдин парламент сайловларини ўтказиш учун бош вазир лавозимидан истеъфога чиққан.
Президент Армен Саркисян ҳукуматнинг истеъфога кетказилиши ҳақидаги фармонни имзолаган.
Бош вазир сайловларининг 1-босқичи Арманистон парламентида 24 октябрда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
21:45 / 22.04.2025
Арманистон парламентида депутатлар жанжаллашиб кетди
07:43 / 21.04.2025
Ўзбекистон хоккей миллий жамоаси жаҳон чемпионати III дивизионига чиқди
17:09 / 26.03.2025
Арманистон парламенти ЕИга қўшилишни бошлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди
08:23 / 22.03.2025