Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин агар АҚШ барча келишувлардан воз кечадиган бўлса қуролланиш пойгаси бошланишини билдирди
Россияни қуролланишни чеклаш соҳасидаги вазият, аниқроғи, давлатларнинг бу борадаги стратегик шартномаларни рад қилиши ташвишлантирмоқда, деди Россия президенти Владимир Путин. У агарда АҚШ бу соҳадаги барча шартномалардан воз кечадиган бўлса қуролланиш пойгаси бошланишини айтди.
«АҚШ президенти бу ҳақда маълум қилганида (Ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномадан чиқиш) муаммо кеча ёки уч кун олдин пайдо бўлгани йўқ. Агар эътибор берган бўлсангиз, биз эса эътибор бердик: АҚШ конгресси ўрта ва кичик масофага мўлжалланган ракеталар бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига бўладиган харажатларни бюджетга киритди», — деди Путин Италия бош вазири Жузеппе Конте билан музокаралар якуни бўйича матбуот анжуманида.
«Энди эса шартнома ҳақида гап боряпти, ҳужумкор қуролларни қисқартириш ҳақидаги шартнома тақдири тушунарсиз, агар буларнинг барчаси бекор қилинадиган бўлса, қуролланишни назорат қилиш соҳасида ҳеч нарса қолмайди. Қуролланиш пойгасидан бошқа ҳеч нарса қолмайди», — таъкидлади Путин.
«Агарда Европага ракеталар келтириладиган бўлса, биз шунга мос тарзда жавоб қайтарамиз», — деб таъкидлади у ва Европа давлатлари бу билан «ўз ҳудудларини жавоб зарбаси хавфи остига қўяётганлигини тушунишлари лозимлигини» қўшимча қилди.
«Биз жавоб қайтара оламиз, бу жуда тез ва самарали бўлади», — деди Путин ҳамда «Европани бундай юқори даражадаги хавф остига қўйиш нега кераклигини» тушунмаётганини айтди.
Мавзуга оид
09:43 / 28.05.2025
SpaceX'нинг Starship кемаси тўққизинчи синов парвози муваффақиятсиз тугади
08:16 / 17.05.2025
Писториус: Путин Украинадаги уруш тугашини хоҳламайди
22:09 / 14.02.2025
Bloomberg: Путин Украина бўйича АҚШ билан музокараларга «оғир вазнлилар жамоаси»ни жалб этади
09:01 / 01.02.2025