Япония маликаси Аяко турмушга чиқди
The Mainichi газетасининг ёзишича, тўй бугун Токиодаги Мейдзи ибодатхонасида бўлиб ўтган. Япон маликаси оддий фуқарога турмушга чиқиш учун ўз мақомидан воз кечган. Энди малика Аякога миллион доллардан кўпроқ пул сеп сифатида ажратилади.
Император хонадони анъанасига кўра, 28 ёшли Аяко оддий фуқарога турмушга чиққани учун мақомидан айрилади. Аяконинг турмуш ўртоғи 32 ёшли Кэй Морито – Nippon Yusen Kaisha юк ташувчи кемалар компанияси ходими. Малика Япония императори Акихитонинг амакиси, 2002 йилда вафот этган Норихитонинг қизидир. Собиқ малика тўйдан олдин император хонадони аъзоларидан расман узр сўраган ва мақомини топширган.
Аяко тўй ўтгач ўзининг аввалги мақоми даражасида ҳаёт кечира олиши учун давлатдан 1,3 млн доллар миқдорида сеп пули олади.
Эслатиб ўтамиз, Япония императори Акихито 2019 йилнинг 30 апрелида тахтдан воз кечади ва императорлик 1 май санасидан унинг ўғли Нарухитога ўтади.
Мавзуга оид
21:47 / 17.11.2024
Япония қирғоқларида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди
18:48 / 14.11.2024
Subaru космик телескопи ноёб ҳалқасимон галактикани аниқлади
21:18 / 13.11.2024
Японияда сейсмик ёриқлар туфайли ядровий реакторни қайта ишга туширишга рухсат берилмади
19:55 / 11.11.2024