Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилиядаги президент сайловлари натижалари эълон қилинди
Бразилияда ўтган президент сайловларининг 2-тури натижаларига кўра Жаир Болсонару ғолиб бўлди. Бу ҳақда Globo канали хабар берди.
99,99 фоиз сайлов бюллетени қайта ишлангандан сўнг, Социал-либерал партия номзоди Болсонару 55,13 фоиз, Меҳнаткашлар партиясидан Фернанду Аддад 44,87 фоиз овоз тўплагани маълум бўлган.
Фото:Getty Images
Янги президент 2019 йил 1 январдан лавозимини бажаришга киришади.
Болсонару президент кампанияси давомида берган барча ваъдаларини бажаришини айтган.
“Барча берилган ваъдалар бажарилади. Мен барчага қўллаб-қувватлов, овозлар ва ишонч учун миннатдорлик билдираман. Биз қаерга боришни истаётганимизни ва Бразилия қаерга бормоқчилигини биламиз. Мен жуда хурсандман ва бизнинг вазифа – мамлакат тақдирини яхши томонга ўзгартиришдан иборатлигини англайман”, деб айтган Болсонару.
Бразилиянинг амалдаги президенти Мишел Темер 29 октябрдан Болсонаруга ҳокимиятни топширишни бошлашини айтган.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
19:37 / 01.05.2025