Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 09:07 / 30.10.2018
11754
1 дақиқада ўқилади
Бразилияда 24 ёшли футболчи ўлдириб кетилди
Фото: imago
Бразилиянинг Куритиба пойтахт минтақасида «Сан-Бенту»нинг 24 ёшли футболчиси Даниэль Фрейтас шафқатсиз тарзда ўлдирилди.
UOL Esporte нашри маълумотига кўра, ўйинчининг жасади Бразилиядаги Сан-Жозе-дус-Пиньяйс шаҳрида топилган. Хабар қилинишича, Фрейтеснинг танасида қийноққа солинганлик белгилари аниқланди. Полиция терговни бошлаган ва ўлдирилган шахснинг яқин қариндошларини сўроқ қилган.
Ўйинчи аслида «Сан-Паулу»га тегишли бўлган, бироқ «Сан-Бенту»да ижара ҳуқуқи асосида тўп сурган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
19:37 / 01.05.2025