Жаҳон | 09:34 / 31.10.2018
4352
1 дақиқада ўқилади

КХДР текширувлар учун Пхунгери полигонини тайёрлай бошлади

Фото: REUTERS

КХДР хорижий текширувлар учун Пхунгери полигонини тайёрлаш ишларини бошлади, дея хабар беради РИА «Новости».

Бу ҳақда Жанубий Корея Демократик партияси котиби Ким Мин Ги хабар берди.

«Шимолий Корея ядросизланиш бўйича ташаббус сифатида Пхунгери полигонини ёпди ҳамда Тончханни ракета полигонидаги қатор объектларни бузиб ташлади, разведка фаолияти ва хорижий инспекция гуруҳи ташрифига тайёргарлик ишлари пайқалди», - деди Ким Мин Ги.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР халқ қуролли кучлари вазири ўринбосари Ким Хён Рён мамлакат Корея ярим оролида узоқ муддатли тинчликка эришиш учун ўз мажбуриятларини бажаришда давом этиши ҳақида маълум қилганди.

«КХДР кескинликни камайтириш ва Корея ярим оролида узоқ муддатли тинчликка эришиш мақсадида ўз мажбуриятлари ҳамда ролини бажаришда давом этмоқчи», - дея маълум қилди у.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид