Спорт | 12:12 / 02.11.2018
12211
1 дақиқада ўқилади

Энди Де Брюйне «Манчестер Сити»нинг энг кўп маош олувчи футболчиси бўлмайди

Фото: PC Image

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Раҳим Стерлинг клуб билан 5 йиллик битим шартларини келишиб олди.

Goal`нинг футболчига яқин манбаларга таяниб маълум қилишича, янги шартномага асосан Англия термаси аъзосининг маоши ҳафтасига 300 минг фунтга (тахминан 342 минг евро) етиши, натижада у клубнинг энг кўп иш ҳақи тўланадиган аъзосига айланиши мумкин. Ҳозирда ушбу мақом яримҳимоячи Кевин де Брюйнега тегишли – у ҳафтасига 200 минг фунт (тах. 228 минг евро) маош олади.

Томонлар ўртасидаги келишув тез орада ҳужжатлар ва расмий баёнотда ўз аксини топиши кутиляпти. Амалдаги битим муддати кейинги мавсум якунида ниҳоясига етиши керак эди.

Маълумот учун, 23 ёшли Стерлинг Манчестер клуби сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келади. У жорий мавсумда 8 ўйинда майдонга тушиб, 4+3 маҳсулдорлик кўрсаткичини қайд этган.

Мавзуга оид