Жамият | 10:00 / 02.11.2018
6305
3 дақиқада ўқилади
Реклама

«Marokand Kabel Invest» МЧЖ замонавий LED чироқларини ишлаб чиқаради

«Marokand Kabel Invest» масъулияти чекланган жамияти «Замонавий LED чироқлари ишлаб чиқариш» лойиҳасини йўлга қўйди.

Фото: Marokand Kabel Invest

Мазкур лойиҳага кўра, 2018 йилда корхонага «Ургут» ЭИЗ дирекцияси ДУК «Дўстлик» массиви ҳудудидан 2 гектар ер майдони ажратилди. Ушбу ер майдонида корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан қурилиш ишлари амалга оширилди.

«Замонавий LED ёритгич чироқлари ишлаб чиқариш» лойиҳаси бўйича келтириладиган ишлаб чиқариш дастгоҳларини харид қилиш учун «Алоқабанк» акциядорлик тижорат банкининг Самарқанд филиали томонидан 5 млн 150 минг АҚШ  доллари микдорида қисқа муддатда кам фоизли кредит ажратилди ҳамда ушбу дастгоҳлар Хитой давлатидан олиб келиниб, корхонанинг мавжуд биноларига ўрнатилди.

Корхона 2018 йилнинг иккинчи чорагидан ишлаб чиқариш фаолиятини бошлади. Лойиҳага асосан 100 та янги иш ўрини яратилди ҳамда маҳаллий аҳоли иш билан таъминланди.

Ҳозирги кунда корхонада 100 турдан ортиқ йилига 2,5 млн. дона электр энергия сарфини тежайдиган замонавий LED ёритгич чироқлари ишлаб чиқарилмоқда.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 30 фоизи қўшни республикаларга экспорт килинмокда. Маҳсулотларга икки  йиллик кафолат муддати берилади.

Корхонада келгусида янги хорижий инвестицияларни жалб қилиш эвазига ишлаб чиқариш фаолиятини янада кенгайтириш ва ишлаб чиқариш қувватини йилига 10 млн донага етказиш режалаштирилмокда. Натижада қўшимча яна 100 та янги иш ўрини яратилади.

Президентнинг 2016 йил 26 октябрдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисидаги» 4853-сонли ҳамда 2017 йил 12 январдаги «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисидаги» 4931-сонли фармонлари ҳамда 2017 йил 10 апрелдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги» Вазирлар Маҳкамасининг 196-сонли қарорлари ижроси юзасидан ташкил этилган «Ургут» эркин иқтисодий зона дирекцияси давлат унитар корхонаси иштирокчиси сифатида «Marokand Kabel Invest» масъулияти чекланган жамият корхонаси сифатида рўйхатдан ўтган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид