Спорт | 08:22 / 03.11.2018
11362
2 дақиқада ўқилади

Тайсон Фьюри рингга қайтиши сабаблари ҳақида гапирди

Фото: REUTERS

Британиялик боксчи Тайсон Фьюри икки йиллик танаффусдан сўнг рингга қайтиш бўйича қарорига нима таъсир қилгани ҳақида айтди.

Спортчи декабрь ойида ўзи билан жанг ўтказиши лозим бўлган америкалик Деонтей Уайлдернинг салбий баёнотлари уни қандай қилиб боксга қайтишга ундагани ҳақида сўзлаб берди.

«Мен қўлимда телефон билан кетаётгандим. Тасодифан Уайлдернинг қисқа видеосини кўриб қолдим. У шундай деди: «Тайсон Фьюри ўзига қарамай қўйди, оиласининг ҳафсаласини пир қилди. У шунчалик семириб кетганки, энди ҳеч қачон рингга қайтмайди. У кетганидан мамнунман. Нима бўлган тақдирда ҳам, мен уни йўқ қилиб ташлаб, кетишга мажбур қилган бўлардим». Ўшанда буни қилишим лозимлиги ҳақида ўйладим. Рингга қайтаман ва Уайлдерга ҳаммасини шахсан исботлайман. У менга мотивация берди. Мен уни таслим этиш учун қайтиб келишни истадим», - дея таъкидлаб ўтди Фьюри Showtime Boxing Fury’га берган интервьюсида.

Британиялик ва америкалик ўртасидаги жанг 2018 йил 1 декабрь куни Лос-Анжелесдаги «Стэйплс-марказ» аренасида бўлиб ўтади.

Мавзуга оид