Жаҳон | 20:22 / 04.11.2018
4617
1 дақиқада ўқилади

Мисрда насронийларга ҳужум қилинишига алоқадор 19 террорчи йўқ қилинди

Фото: РИА Новости / Файед Эль-Гезири

Миср куч тузилмалари 2 ноябрда насронийлар автобусига ҳужумга алоқадор 19 террорчини йўқ қилди. Бу ҳақда Миср ички ишлар вазирлигида маълум қилинди. 

Маълум қилинишича, полициячилар террорчилар яширинган жойни штурм билан олишган. Юзага келган тўқнашув давомида барча террорчилар йўқ қилинган. 

2 ноябрда Мисрнинг Ал-Миня вилоятидаги Авлиё Самуил черковига йўл олаётган насронийлар автобуси номаълум кишилар томонидан ўққа тутилган. Охирги маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 7 киши ҳалок бўлган, 12 киши яраланган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид