Фан-техника | 09:20 / 05.11.2018
12748
1 дақиқада ўқилади

Илон Маск Лос-Анжелес остидан ўтувчи тезкор туннелни намойиш қилди

Фото: The Boring Company

Америкалик миллиардер ва SpaceX компанияси раҳбари Илон Маск твиттердаги саҳифасида Лос-Анжелес остидан ўтувчи илк тезкор туннелнинг видеосини жойлаштирди.

Маск июнь охирида туннел қурилиши бошланишини, кейинроқ у 10 декабрда очилишини эълон қилган. Маълумотларга кўра, туннелни қуриш билан Маскнинг яна бир компанияси The Boring Company шуғулланмоқда.  

“Лос-Анжелес остидаги бутун туннел орқали ўтдим. Сафарим хавотирли ва узоқ давом этди. Туннелнинг 10 декабрда очилиши муносабати билан базмга тайёргарлик кўрмоқдамиз”, деб ёзган Маск.

Маск The Boring Company бурғилаш компаниясига 2016 йил охирида асос солган. Маскнинг режаси Лос-Анжелес ва Вашингтонда туннеллар тармоғини қуришни кўзда тутади. Кейинги босқичда Техас ёки Сан-Францискода туннеллар қурилиши мумкин.

Мавзуга оид