Жаҳон | 09:30 / 06.11.2018
31750
1 дақиқада ўқилади

Олимлар озон қатлами тўлиқ тикланишини маълум қилишди 

Фото: Global Look Press/Oleksiy Maksymenko

Сайёрамизнинг озон қатлами 2000 йилдан бошлаб ҳар ўн йилликда 1-3 фоизга тикланмоқда. Бундай маълумотларни Жаҳон метеорологик ташкилоти келтирди.

Олимлар докладида айтилишича, бундай суръатлар билан Шимолий яримшарда озон қатлами 2030 йилгача, бутун сайёрада эса 2060 йилгача тўлиқ тикланади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай натижага озонни емирувчи бирикмаларни ишлаб чиқаришни тақиқловчи Монреаль баённомаси эвазига эришилган.

Озон қатлами емирилаётгани илк бор 1970-йиллар охирида аниқланган. 2000-йиллар бошига келиб у емирилишдан тўхтаган. Бу глобал исиш ва карбонат ангидрид газининг атмосферадаги миқдори кўпайгани билан ҳам боғланади.

Аввалроқ британиялик олимлар Шарқий Хитойдаги зарарли моддалар озон қатламидаги дарчанинг ёпилишига тўсқинлик қилаётганини маълум қилишган.

Мавзуга оид