Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги рақиби маълум. У профессионал боксда 50дан ортиқ жанг ўтказган боксчига қарши рингга чиқади
Олимпия ўйинлари совриндори, ҳаваскор боксда жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов 24 ноябрда профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади. Шу куни Ғиёсовга мексикалик чарм қўлқоп устаси Мигель Замудио рақиблик қилади.
Маълумот учун, Шаҳрам бугунги кунгача профессионал боксда 5та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. У 4та баҳсни муддатидан олдин якунлай олган.
27 ёшли Замудио эса профессионал боксда 53 маротаба жанг қилишга улгурган. Жангларнинг 41тасида у ғалаба қозонган (25таси нокаут эвазига). 11та жангда эса мағлубият аламини тотиб кўрган (9та нокаут). Яна битта жангда эса дурангга эришган.

Мавзуга оид
08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
10:12 / 06.04.2025
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди
08:07 / 06.04.2025