Жаҳон | 21:15 / 08.11.2018
6421
1 дақиқада ўқилади

Норвегия яқинида фрегат ва танкер тўқнашиб кетди

Фото: pixabay.com

Норвегия соҳиллари яқинида нефть танкери ва НАТО машғулотларида иштирок этган фрегат тўқнашиб кетди. Оқибатда 7 кишига жароҳат етган. Бу ҳақда Норвегия қутқарув хизмати вакили Уле Якоб Хартвигсен маълум қилди.

“7 киши жабрланган. Воқеа ҳудудига ўт ўчирувчилар, қутқарув қайиқлари ва ғаввослар жўнатилган. Эвакуация бошланган”, деб маълум қилган Хартвигсен.

Маълум бўлишича, Sola TS танкери ва Helge Ingstad фрегати танкер Стуре терминалидан чиқаётганда тўқнашиб кетган. Тўқнашув юз берган вақтда фрегатда 137 киши, танкерда 25 киши бўлган.

Кейинроқ маълум қилинишича, икки кемадан ҳам одамлар эвакуация қилинишга улгурилган. Фавқулодда хизматлар фрегат сув остига кетиши мумкинлигидан хавотирланишмоқда, чунки унда ҳосил бўлган ёриқ орқали кема ичига тортиб олинаётгандан кўпроқ сув кирмоқда.

Мавзуга оид