Ўзбекистон | 19:57 / 09.11.2018
8393
1 дақиқада ўқилади

Хитой тили бўйича ўтган 13-халқаро конференцияда Ўзбекистон фуқароси ғолиб бўлди

13-халқаро хитой тилини ўқитиш ва тадқиқ этиш конференцияси ҳамда 1-халқаро Пекин университети хитой тили форумида энг инновацион мақола эгаси сифатида ўзбекистонлик  Жасур Якубов тан олинди. Синологлар ўртасида ўтказиладиган ушбу конференцияга бу сафар Пекин университети мезбонлик қилганди.

Конференцияда Тошкент давлат Шарқшунослик институти ҳамда Пекин чет тиллари университети докторанти Жасур Якубовнинг «Бошланғич даража гуруҳлари учун мўлжалланган хитойча-ўзбекча педагогик луғатидаги морфолексема ва сўзлар таснифи ҳамда уларнинг грамматик белгилари» деб номланган мақоласи қатнашди ва ғолиб бўлди.

Ғолибга сертификат ва катта миқдордаги пул мукофоти топширилди.

Маълумот ўрнида: Жасур Якубов, ҳозирда, Пекин чет тиллари университети профессори Чен Гуохуанинг раҳбарлиги остида «Бошланғич даража гуруҳлари учун мўлжалланган хитойча-ўзбекча педагогик луғатининг тадқиқи ва тузилиши» мавзусида изланиш олиб бормоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид