Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кубада иккита танали “сиам-тошбақалари” топилди
Кубалик Освальдо Лопес Ромеро ўғли билан балиқ овлаш учун чувалчанг излашга жўнаб, натижада икки танали ноодатий тошбақага дуч келди.
Эркакнинг айтишича, у чувалчанг кавлаб олаётганда тошбақа тухумлари қўйилган жойга дуч келган. У бу ерда сиам эгизаклари, яъни бир-биридан ажралмай қолган икки эгиз тошбақага дуч келган. Ота-бола антиқа тошбақаларни ўзлари билан олиб кетишган. Эркак ҳали тухумни ёриб чиқмаган эгизаклар яшаб кетишига умид қилмаган. Бироқ тошбақалар эртаси куни уларга “тортиқ қилинган” балиқ, товуқ бўлаклари ва чувалчангларни паққос тушира бошлашган.
Освальдо кекса балиқчиларга топиб олган тошбақалари ҳақида сўзлаб берганда, улар ҳеч қачон бундай тошбақага дуч келишмаганини айтишган. Бунга таажжубланмаса ҳам бўлади, чунки бундай жонзотлар табиий муҳитда яшаб кетишларига имкон жуда кам.
“Сиам тошбақалари” ҳақидаги янгилик тезда тарқаб кетган. Кўпчилик 2 та бош, 4 та олд ва 2 та орқа панжа, 2 та думга эга ва косалари билан бир-бирига чатишиб кетган бу антиқа жонзотларни кўриш ва суратга олишни истай бошлаган. Тез орада тошбақалар учун пул таклиф қиладиганлар ҳам топилган. Бироқ Освальдонинг оиласи тошбақачаларни ёқтириб қолгани сабабли улардан айрилишга ошиқмаяпти.
“Улар шунчалик кичик ва ожизки, биз уларга ўзимиз қараймиз. Балки улар ўсиб, ўзини тутиб олганда, уларни бундай жонзотларни парваришлаш билан шуғулланувчи муассасага топширармиз. Улар биз учун бебаҳодир”, деб айтган Освальдо.
Мавзуга оид
13:32 / 10.05.2025
Россия бизнеси Куба иқтисодиётига 1 млрд доллардан ортиқ сармоя киритяпти
10:04 / 16.03.2025
Тошкентда мингдан ортиқ қуш ва чўл тошбақалари ноқонуний сотилаётгани аниқланди
09:15 / 15.01.2025
Куба АҚШ билан келишув доирасида 553 маҳбусни озод қилади
14:18 / 11.11.2024