Light | 11:14 / 10.11.2018
15271
2 дақиқада ўқилади

Тадқиқот: Туғилиш кўрсаткичлари 1950-йиллардан буён ярмига камайди

Фото: Pexels

Жаҳон туғилиш кўрсаткичи 1950-йиллардан буён тенг ярмига камайганига қарамай, дунё аҳолиси сони кўпайишда давом этмоқда. The Lancet эълон қилган тадқиқот натижалари шундан дарак бермоқда.

Умумий туғилиш суръати туғиш ёшидаги аёлнинг фарзандлари сони билан ўлчанади. Бу рақам 1950-йилда 4,7ни ташкил этган бўлса, 2017-йилда 2,4ни ташкил этмоқда. Шунга қарамай, дунё аҳолиси 1950-йилдан бери қарийб 3 карра ортиб, 2.6 млрд кишидан 7,6 млрд кишига етди. 1985 йилдан бошлаб, Ер аҳолиси сони йилига ўртача 84 млн кишига кўпайиб бормоқда. 

«Аёллар кўпроқ таълим олиб, фаол иш билан шуғулланишлари баробарида туғиш рақамлари ҳам пасайганининг ажабланадиган жойи йўқ», - дейди тадқиқот муаллифи Dr. Christopher Murray. Шу билан бирга, таъкидланишича, болалар ўлимининг пасайиши ҳамда кеч турмуш қуриш ҳам туғилиш кўрсаткичлари пасайишининг асосий омиллардан биридир. 

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2017 йилдаги ҳисоботига кўра, Ер аҳолиси 2050-йилга келиб 9,8 млрд кишини ташкил этади. 2100-йилга келиб, сайёрамизда 11,2 млрд инсон истиқомат қилади. Ўша ҳисоботда 2017-2050-йиллар оралиғида аҳолининг энг кўп табиий ўсиши Африка минтақасида рўй бериши тахмин қилинган. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид