Жаҳон | 12:33 / 13.11.2018
15174
2 дақиқада ўқилади

Йўлбарснинг сайёҳларни таъқиб қилиши видеога олинди

Фото: Daily Mail

Ҳиндистоннинг Махараштра штатидаги Тадоба миллий боғида йўлбарс сайёҳлар гуруҳини таъқиб қилди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Сафари иштирокчилари ичида бўлган очиқ автомобиль ўрмондаги йўлдан юриб кетаётганида, унинг ортидан ёш йўлбарс чопишга тушган. Гарчи машина бир нечта ўткир бурилишни амалга оширган бўлса-да, йўлбарс тезликни пасайтирмасдан, таъқиб этишда давом этди. Туристлар қўрққан ҳолда ўзаро суҳбатлашишган, кимдир бундай таъқибни асабий кулги билан томоша қилган, сафари иштирокчиларидан бири эса ҳайвонни мобил телефонга тасвирга олган. Видеонинг охирида автомобиль тезликни оширади ва йўлбарсдан анча олислаб кетади.

Боғ вакилларининг маълум қилишича, одамларга ҳеч нарса таҳдид солмаган. Уларнинг сўзларига кўра, туристлар ортидан шунчаки ўйнашни хоҳлаган ёш йўлбарс югурган. Бундан унинг сакрамагани ҳам далолат беради.

Тадоба миллий боғи Тадоба-Андхаридаги йўлбарслар қўриқхонаси ҳудудида жойлашган. 2016 йилда қўриқхонада 88та йўлбарс бор эди, унинг атрофида яна 58та ҳайвон яшаган. Шунингдек, у ерда қоплонлар, айиқлар, бўрилар, сиртлонлар, қамиш мушуклари ва бошқа ҳайвонлар бор.

Мавзуга оид