Ўзбекистон | 19:10 / 15.11.2018
9339
1 дақиқада ўқилади

O‘zLiDeP ташкил топганига 15 йил тўлди

Бугун тадбиркорлар, фермерлар ишбилармонлар, хусусий ва интеллектуал мулк эгалари манфаатларини ҳимоя қилиш учун сиёсий майдонга чиққан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташкил топганига 15 йил тўлди.

O‘zLiDeP 2003 йилда бир гуруҳ тадбиркор ва фермерлар ташаббуси билан тузилган. Партиямиз 2004, 2009, 2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтган сайловларда муваффақиятли иштирок этиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги энг кўп депутатлик ўрнини эгаллаган.

2016 йилда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида партиямиздан кўрсатилган номзод – Шавкат Мирзиёев катта устунлик билан ғалаба қозонди.

Айни пайтда O‘zLiDeP аъзолари сони ярим миллиондан кўпроқни ташкил этади.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

Мавзуга оид