Спорт | 18:52 / 16.11.2018
12097
1 дақиқада ўқилади

«Барселона» раҳбари Усмон Дембеле билан юзага келган вазиятга изоҳ берди

«Барселона» бош директори Пеп Сегура яримҳимоячи Усмон Дембеле билан юзага келган зиддият ва уни жамоадан кетиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

«Бизда Дембеле билан муаммо йўқ. Бу катта клубга ўтиб, кўплаб маҳоратли футболчиларни учратган ёш ва иқтидорли футболчи учун табиий ҳол. Аввалроқ у бундай холатга дуч келмаган эди, шунинг учун ҳам унга мослашиб олиш учун вақт керак. У ҳали жуда ёш, ҳозир унинг жамоага тезроқ мослашиб кетиши учун барча чораларни кўряпмиз.

Айни пайтда Дембеле бўйича ҳеч қандай таклиф олмадик ва биз жамоада ўзгариш содир қилмоқчи эмасмиз», — деб Сегура сўзларини келтирмоқда ESPN.

Аввалроқ, Дембеленинг интизомсизлиги, хусусан, машғулотларга кеч қолиши туфайли, «Барселона» уни трансферга қўйиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Мавзуга оид