Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NASA ўз қурилмасининг Марсга қўндирилишини жонли тарзда намойиш қилади
АҚШнинг NASA коинот агентлиги 26 ноябрда InSight модулининг Марс сиртига қўндирилишини жонли тарзда намойиш қилади. Агентлик мутахассислари намойиш вақтида юз бераётган воқеаларга изоҳ бериб туришади. Коинот ва бошқа сайёраларга парвозларга қизиқувчилар тадқиқот қурилмаларининг ўзга сайёраларга етказилиши жараёнини ўз кўзлари билан кузатиш имконига эга бўладилар.
NASA’нинг реактив ҳаракат лабораторияси (JPL) бир вақтда иккита трансляция олиб боради: биринчиси парвозларни бошқариш марказидан, иккинчиси мутахассислар изоҳлари билан олиб борилади. InSight модули ортидан иккита кичик ўлчамли қурилма Mars Cube One (MarCO) кузатади, бу қўниш траекториясини реал вақтда кўришга имкон беради.
Аввалроқ Mars Reconnaissance Orbiter станцияси сайёрамизга Қизил сайёра сиртида ишдан чиққан Opportunity марсоходи суратларини жўнатган: Марсни тадқиқ қилишга мўлжалланган қурилма Қизил сайёрадаги чанг бўрони вақтида йўқотилган. Марсдаги об-ҳаво тинчлангач, қурилма алоқага чиқмай қўйган.
Мавзуга оид
17:14 / 17.05.2025
NASA афсонавий Voyager зондини 25 миллиард километр масофадан таъмирлашга муваффақ бўлди
20:43 / 11.05.2025
Олимлар Марс қаърида улкан кўл борлигини аниқлади
01:03 / 08.05.2025
NASA 2026 йилда Марсга ракета учириши мумкин
23:59 / 03.05.2025