Имомали Раҳмон Роғун ГЭС шарафига ташкил этилган концертда рақсга тушди
17 ноябрь куни кечқурун Душанбе шаҳридаги «Наврўзгоҳ»да Роғун ГЭС биринчи агрегати иш бошлагани муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тожикистон президенти Имомали Раҳмон катта ўғли, Душанбе шаҳар ҳокими Рустами Имомали билан артистларни олқишлади ва бироз рақсга тушди. Бу ҳақда Ахбор портали хабар қилмоқда.
«Навоий Бадахшон» ансамбли «Бо нур вузӯъ карда, гузоред намоз» сатрларига келганида, Имомали Раҳмон рақсга тушди ва бу пайт Рустам Имомали ҳамда бошқа томошабинлар унга қарсак чалишди.
Тожикистон президенти агрегатни ишга туширишдан олдин ГЭСни қурганлар билан суҳбат қурган ва улар билан бирга суратга тушган.
Станция қурилишида 25 мингдан кўпроқ қурувчи, муҳандис ва бошқа техник ходимлар иштирок этган. Роғун ГЭСининг барча 6 та гидроагрегати ишга туширилгач, у республикадаги Нурек ГЭСидан 1,5 марта кўпроқ электр энергия ишлаб чиқара бошлайди.
Мавзуга оид
12:26 / 15.11.2024
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
18:54 / 09.10.2024
Имомали Раҳмон МДҲ фаолиятида ўзгаришлар бўлишини эълон қилди
20:00 / 02.09.2024
Имомали Раҳмон болалар ва ўқитувчиларни ўзини кутиб олиш тадбирларига чақиришни тақиқлади
19:03 / 09.08.2024