Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия «Новичок» бўйича АҚШга тегишли маълумотни КҚТТга топширади
Россия Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилотга (КҚТТ) «Новичок» асаб-фалажловчи моддасининг ғарбдаги ишланмалари тўғрисида маълумотлар топширади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бу ҳақда Россия Саноат ва савдо вазирлигининг конвенция мажбуриятларини бажариш департаменти директори Виктор Холстов айтиб ўтган.
Унинг сўзларига кўра, Россия АҚШда «Новичок» номи билан машҳур модда асаб-фалажловчи заҳарли восита сифатида ишлаб чиқарилганига доир барча тасдиқловчи материалларга эга.
Унинг қўшимча қилишича, вазирлик «бу соҳада ишлаб чиқилган барча нарсани таҳлил қилди» ҳамда Америка Қўшма Штатларида 1980-йилларда ишлаб чиқилган «кимёвий моддалар катта миқдори»ни аниқлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ март ойида Британиянинг Солсбери шаҳрида «Новичок» асаб-фалажловчи модда ёрдамида заҳарланган Юлия Скрипалнинг қаллиғи «ер юзидан йўқ бўлиб қолганди».
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025