Иқтисодиёт | 13:08 / 22.11.2018
9983
2 дақиқада ўқилади

Европа инвестиция банки: Ўзбекистоннинг таваккал учун имконияти катта

Европа инвестиция банки вице президенти Вазил Худакнинг Ўзбекистонга ташрифи давомида Бош вазир ўринбосари Суҳроб Холмуродов ўртасида бўлиб ўтган музокаралар натижасига кўра, Ўзбекистон энергетика соҳаси учун 100 млн, сув хўжалиги учун 100 млн, жами 200 млн евро маблағ ажратилгани маълум қилинди. Вашингтон шаҳрида Европа инвестиция банки ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорлик бўйича келишув доирасида дастлабки амалий қадам қўйилди, деб хабар беради Kun.uz мухбири.

22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси вакиллари Суҳроб Холмуродов Тошкент шаҳрида жойлашган Халқаро бизнес марказида Европа инвестиция банки вице президенти Вазил Худак билан учрашди. Учрашув давомида банк раҳбарияти Ўзбекистонда муайян соҳаларда техник таъминотни яхшилаш, Европа тажрибасини жорий қилиш ва кадрлар тайёрлаш масалаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшимча маблағ ажратишини таъкидлаб ўтди.

– Ўзбекистон ўз тараққиёт йўлини аниқ белгилаб олган ва бу йўлдан оғишмай илдам ҳаракатланиб бораётган мамлакатлардан бири. Ташқи қарзларнинг камлиги, ривожланишдаги барқарор динамика, унга бемалол таваккал қилиш ва кредит олиш имконини беради, дейди вице президент. – Ўзбекистоннинг тараққиётига ишонмаганимизда бу инвестицияга қўл урмаган бўлардик.

Бюджетдаги маблағ ҳажмининг йириклиги бўйича дунёда етакчи банклардан бири - Европа инвестиция банки кейинчалик атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иссиқлик тизимини модернизациялаш ҳамда Ўзбекистон учун манфаатли бўлган бошқа соҳаларга ҳам инвестиция киритишга тайёрлиги таъкидланди. Навбатдаги лойиҳаларда инвестиция қилинадиган маблағ миқдорини янада ошириш кўзда тутилган.

Мавзуга оид