Спорт | 09:09 / 22.11.2018
6163
1 дақиқада ўқилади

Олимпия чемпиони мусобақадаги ичкиликбозлик туфайли фаолиятини тўхтатди

Фото: Getty Images

Канадалик кёрлингчи Райан Фрай World Curling Tour мусобақасида юз берган воқеа туфайли фаолиятини вақтинча тўхтатиши ҳақида эълон қилди.

2014 йилги Олимпия чемпиони ўз жамоадошлари билан муз майдонига кучли маст ҳолатда чиққан ва ўзини ахлоқсиз тарзда тутган. Кейинчалик спортчилар мусобақадан четлатилди.

«Рўй берган ҳодисалар туфайли, мен жамоани тарк этишга қарор қилдим. Мен учун бу жуда мураккаб, аммо ҳозир шахсий ривожланиш ва ўсишга эътибор қаратишим керак. Жамоага муваффақият тилайман. Мен таркибга қачон қайтишим мумкинлигини ҳозирча айта олмайман. Ўз мақсадларимга тезроқ эришиш, бу воқеадан кейин ўзимга келиш ва яна спортга қайтиш ниятидаман», - деб ёзган Фрай ўз твиттерида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш