Спорт | 23:59 / 23.11.2018
69883
1 дақиқада ўқилади

“Эронлик Халк” ва “сайёрамиздаги энг қўрқинчли одам” ММА қоидалари бўйича ўзаро жанг ўтказади

Эронлик оғир атлетикачи, “эронлик Халк” лақаби билан танилган Сажад Ғарибий ММА қоидалари бўйича илк жангини ўтказади.

26 ёшли “улкан” спортчининг рақиби “унданда улканроқ” британиялик 36 ёшли бодибилдер ва актёр, “сайёрамиздаги энг қўрқинчли одам” деб аталувчи Мартин Форд бўлади. Форд 2 метр бўйга ва 150 кг вазнга эга. Эронликнинг оғирлиги эса 180 кгни, бўйи эса 188 смни ташкил қилади.

Эътиборлиси, ушбу жанг Форд учун ҳам ММА’даги илк жанги бўлади. Жанг 2019 йилда ўтказилади.

Ғарибий ўзининг ақлбовар қилмас жисмоний кўрсаткичлари билан танилган. “Форс Геркулеси”нинг Instagram’даги саҳифасига 400 минг киши обуна бўлган. 

2016 йилда Ғарибий ИШИДга қарши курашиш учун Эрон қўшинлари сафига кўнгилли бўлиб ёзилишга тайёрлигини айтган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид