БМТда Россиянинг Керчь бўғозидаги ихтилофни кўриб чиқиш масаласи блокланди
БМТ Хавфсизлик кенгаши фавқулодда йиғилишида Россиянинг Керчь бўғозида юзага келган вазиятнинг кўриб чиқилиши масаласи блокланди.
Ихтилофнинг кўриб чиқилиши учун 4 давлат овоз берган, 7 давлат қарши чиққан, 4 давлат бетарафлик билдирган.
Россия “Азов денгизида хавфли вазият вужудга келгани ва унинг ортидан келиб чиққан оқибатлар” билан боғлиқ ҳолда Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилиши ўтказилишини сўраганди.
25 ноябрда Украинанинг учта ҳарбий кемаси Россия сув ҳудудларига кириб борган. Кемалар Одессадан Мариуполга йўл олаётган бўлган, бироқ улар Керчь бўғози орқали ўтказилмаган. Украинанинг таъкидлашича, у кемалари ўтиши ҳақида олдиндан огоҳлантирган, бироқ Россия томони буни инкор этмоқда.
Мавзуга оид
22:25 / 24.11.2024
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди
19:21 / 24.11.2024
FT: Россия юзлаб яманликларни Украинага қарши урушга ёллади. Улар шартнома имзолашга мажбурланмоқда
15:06 / 24.11.2024
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди — Reuters
00:35 / 24.11.2024