Спорт | 22:36 / 26.11.2018
13770
1 дақиқада ўқилади

Пике суд томонидан жазоланди

«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике бугун суд маҳкамасида иштирок этиб, ҳайдовчи гувоҳномасига эга бўлмаган ҳолда транспорт воситасини бошқарганини тан олди.

Испания қонунларига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномаси балл тизими бўйича амал қилади. Ҳар қандай қоидабузарлик учун маълум миқдорда балл олиб ташланади. Бирорта балл қолмагач, ҳайдовчи 6 ойга гувоҳномадан маҳрум қилинади ва йўл ҳаракати қоидалари курсида қайтадан ўқиши шарт бўлади. Пике билан айнан шу воқеа содир бўлган.

Энди футболчи 48 минг евро миқдорида жарима тўлайди, деб хабар беради Marca.

Мавзуга оид