Тўйи куни ўқотар қуролдан жароҳат олган куёв тўй базмида иштирок этишга қарор қилди
Ҳиндистонда тўйи куни ўққа учраган куёв шифохонада 3 соат ўтказгач, тўй базмида пайдо бўлди. Бу ҳақда Hindustan Times нашри хабар берди.
Воқеа Нью-Деҳлида юз берган. Тўй шодиёналари дастлаб куёвнинг уйида бошланган, сўнгра 25 ёшли йигит оиласи билан тўй базми ўтиши керак бўлган жойга аравада йўл олган. Унга йўлда қариндошлари рақсга тушиб, ҳамроҳлик қилиб боришган. Бироқ йўлда тўсатдан аравага икки эркак сакраб чиқиб, куёвга ўқ узган ва ўнг елкасига жароҳат етказган.
“Дастлаб у нима юз берганини англамаган. Бироқ ачишиш ва елкасида қонни сезгач, аравадан тушиб, бу ҳақида қариндошларига хабар қилган. Бунгача эса босқинчилар яширинишга улгуришган”, деб айтилган полицияда.
Куёв шифохонага олиб борилган, бироқ 3 соат ўтгач тўйхонага бориб, базмда иштирок этган.
Аммо тўй тугагач, куёвга жарроҳлик аралашуви талаб қилингани сабабли, шифохонага қайтишига тўғри келган. Полиция ушбу суиқасд юзасидан тергов бошлаган.
Мавзуга оид
20:58 / 19.11.2024
Путин Ҳиндистонга боради
16:43 / 17.11.2024
Ҳиндистон биринчи гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди
16:50 / 16.11.2024
Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши кучайиб кетганидан Тож Маҳал кўринмай қолди
17:36 / 14.11.2024