Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афсонавий Михаэл Шумахернинг ўғли фаолиятини “Формула-2”да давом эттиради
“Формула-1” пойгаларининг 7 карра чемпиони, ҳозирда бахтсиз ҳодиса туфайли тўшакка михланиб қолган Михаэл Шумахернинг ўғли Мик Шумахер кейинги мавсумдан “Формула-2”да иштирок этишни бошлайди. 19 ёшли Мик Prema жамоаси учун қатнашади.
2018 йилда Мик “Формула-3” пойгаси чемпиони бўлди. Prema жамоаси эса умумжамоа ҳисобида “Формула-2” мавсумини 4-ўринда якунлади. 2017 йилда пойгачилар чемпионатини Prema вакили Шарль Леклер ютган ва у кейинги йилдан “Формула-1”да “Феррари” жамоаси учун иштирок этади.
Мик Шумахер жорий ҳафтаданоқ “Формула-2”нинг Абу-Дабидаги синовларида иштирок этади.
2013 йил декабри охирида Михаэль Шумахер Франциянинг Мерибел тоғ-чанғи курортида чанғи учаётганда йиқилиб оғир жароҳат олган. Пойгачи бош мия-чаноқ жароҳатини олган ва миясига қон қуйилган. Ўшандан бери Шумахернинг соғлиғи ҳақида турли қарама-қарши хабарлар берилади. Бироқ унинг оиласи ҳам бу борада тафсилотларни ошкор қилмай келмоқда.
Мавзуга оид
21:00 / 06.12.2020
Шумахернинг ўғли “Формула-2” чемпиони бўлди
22:04 / 02.12.2020
Михаэл Шумахернинг ўғли 2021 йилдан “Формула-1”да иштирок этади
19:46 / 29.09.2020
Шумахернинг ўғли «Формула-1»да дебют қилади
01:10 / 06.09.2020