Фан-техника | 23:03 / 29.11.2018
10677
1 дақиқада ўқилади

Hyundai янги кроссоверини тақдим қилди

Фото: AP Photo / Jae C. Hong

Hyundai автомобилсозлик компанияси янги кроссовери – Palisade’ни расман тақдим қилди. 

Янги машинанинг тақдимоти Лос-Анжелесдаги автосалонда бўлиб ўтган.

8 ўриндиқли Hyundai Palisade’да 3 қатор ўриндиқ бор, у 3,8 литрли, 6 цилинрдли ва қуввати 295 от кучига эга двигател билан жиҳозланган. Машина 8 поғонали автоматик узатмалар қутисини олган.

Машинанинг узунлиги 4,98 метр, эни 1,98 метр, ғилдираклар базаси 2,9 метрни ташкил қилади. Унда 7 та USB-разъёми, смартфонлар учун симсиз қувватлагич ва йўловчилар билан боғланиш тизими ўрнатилган.

Машина 2019 йил ёзида сотувга чиқади. Ўшанда унинг нархи маълум қилинади ва илк тест-драйвлари ўтказилади. 

Мавзуга оид