Спорт | 00:11 / 29.11.2018
7771
1 дақиқада ўқилади

Мауро Икарди барча жамоадошларига қимматбаҳо соатлар совға қилди

Фото Instagram

“Интер” ҳужумчиси, 2017/18 йиллардаги мавсумда Италия чемпионати тўпурарига айланган Мауро Икарди ўз жамоадошларига миннатдорлик сифатида қимматбаҳо соатлар совға қилди. 

Икарди тўпурар номини “Лацио” ҳужумчиси Чиро Иммобиле билан бирга бўлишган. Уларнинг иккиси ҳам чемпионатда 29 та голдан урган.

Икарди бундай юқори натижага эришишида ҳар бир жамоадошининг ҳиссаси борлигини қайд қилиб, уларнинг ҳар бирига қимматбаҳо соат харид қилган. Мауро А сериясида иккинчи “Олтин бутса”ни қўлга киритди. У, шунингдек, 2014/15 йиллардаги мавсумда ҳам энг яхши тўпурар бўлганди. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид