Ўзбекистон | 01:33 / 29.11.2018
27618
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда қуюқ туман: самолётлар захира аэропортларига йўналтирилмоқда

Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

28 ноябрдан 29 ноябрга ўтар кечаси пойтахтимиз Тошкент шаҳрини қуюқ туман қоплаб олди. Бу вазият Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қўнаётган самолётлар ҳаракатига халақит берди.

Споттер каналлардан бирининг маълумотларига кўра, Тошкент аэропортига қўниш учун келаётган самолётлар энг яқин захира аэропортларига йўналтира бошлаган.

Жумладан, «UZBEKISTAN airways» нинг Тошкент аэропортига қўниши керак бўлган бир йўла уч рейси:

HY86 Фарғона – Тошкент, А320 (UK-32017);

HY690 Калининград – Тошкент, А320 (UK-32011);

HY614 Москва – Тошкент А320 (UK-32019) рейслари Навоий халқаро аэропортига йўналтирилган ва муваффақиятли қўнган.

Шунингдек, «UTair» авиакомпаниясининг UT805/UTA805 рейси билан Москва – Тошкент йўналиши бўйича учиб келаётган Boeing 767 (VP-BAL) самолёти ҳам захира аэропорти — Бухорога йўналтирилган.

НОТАМ билдирувига кўра, соат 00:15 да Тошкентда кўриш масофаси 50 метрни, Фарғонада эса 800 метрни ташкил этади.

Самолётлар пойтахтда туман тарқашини кутиб, захира аэропортидан Тошкент халқаро аэропорти томон учишади.

Мавзуга оид