Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сув таъминоти ва канализация хизматларини кўрсатиш соҳасида кадрлар тайёрловчи хорижий ОТМларнинг филиаллари очилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Президент қарорида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда сув таъминоти ва канализация корхоналарининг кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, сув таъминоти ва канализация хизматларини кўрсатиш соҳасида кадрлар тайёрлашга ихтисослаштирилган хорижий олий таълим муассасаларининг филиалларини (қўшма факультетлар) очиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиши белгиланмоқда.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
20:39 / 01.05.2025
Қувурлардан келаётган сув ичишга яроқли экани айтилди
19:20 / 25.04.2025
Қибрайда ичимлик суви қувури устидан ариқ тортилмоқда
12:07 / 15.04.2025