Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорликда янги марраларни забт этишнинг айни вақти!

Бирор соҳа йўқки, тадбиркорликни талаб қилмаса. Инсон ўз имкониятларидан вақтида ва самарали фойдалана олмаса, замондан ортда қолишни бошлайди. Аммо шу билан бирга тадбиркорликка киришганларнинг ҳаммаси ҳам муваффақиятга эриша олмайди. Бунинг учун билим, сабот ва омад зарур!
Етакчи бизнес консультант, амалий бизнес психологи, КМ институти асосчиси ва раҳбари Шуҳрат Суюндиков тадбиркорлар учун коучинг дарсларини таклиф қилади.

Шуҳрат Суюндиковнинг биринчи коучинг дарсида иштирок этган Даврон Холбўтаев ва Тўрабек Норматовлар ўз бизнесларини йўлга қўйишди, Суҳроб Ҳазратқулов эса мазкур дарсда олган билимларини савдо фаолиятига татбиқ этиб, ўз даромадини оширди.
Худди шундай иккинчи коучинг ҳам ўзининг ижобий самарасини кўрсатди ва хусусий клиника раҳбари Нодира Ортиқова ўз даромадларининг 5 карра ошганини қайд этди.
Балиқчилик хўжалиги раҳбари Дурбек Мирзаёровнинг таъкидлашича, коучингда олган кўникмаларини қўллаб соҳасидаги фойда миқдорини 3 баробар кўпайтиришга эришди. Бундай тадбиркорлар сафи анчагина.
Ушбу коучинг дарслари дастури бизнесдаги муаммоларни ечиб, даромадни ошириш имкониятини беради. У ўз ичига қуйидагиларни олади:
1. Бизнес, оила, маънавият.
2. Бизнесда ва ҳаётда тўғри мақсад қўйиш, молиявий режа тузиш. Дангасалик ва уни енгиш. Маркетинг, реклама. Эффектив реклама тузиш ва уни мижозларга тўғри тақдим қилиш.
3. Маркетинг реклама ва ОДС технологияси асосида реклама тузиш
4. Савдо. Савдо инструментларини бизнесда қўллаш ва савдо миқдорини ошириш.
5. Маҳсулот ёки хизматни сотиш.
6. Мижоз ва сотувчи психологияси.
7. Реклама эффектини доимий ошириш ва таҳлил қилиш.
8. Бошқарув. ОРГ структура тузиш.
9. Керакли кадр танлаш ва керакли жойга қўйиш. Ҳисобот тақдим қилиш.
10. Ўзингиз ва ходимларингизга супер мотивация бериш. Инвесторларни жалб қилиш.
Коучингда барча йўналишлардаги тадбиркорлар иштирок этиши мумкин. Тақдимот 9 декабрь куни соат 10:00да бошланади.

Тақдимотда иштирок этиш бепул!
Шуҳрат Суюндиков дунёга машҳур академик М.Норбеков билан ёнма-ён ишлаб, дунёнинг кўплаб давлатларида миллионлаб инсонларнинг саломатлигини ва бизнесини тиклашга ёрдам бериб келмоқда. Хусусан, у Россия, Украина, Қозоғистон, Молдова, Туркия, Миср ва бошқа давлатларда 20 йилдан зиёд фаолият олиб борган.
Шуҳрат Суюндиков - «Статус Истины», «Парвоз», «Бизнес ташкил қилиш ёки StartUP» китоблари муаллифи, бир қанча ихтиролар ва футуристик осмонўпар бинолар дизайни муаллифидир. У юзлаб гектар ер майдонида мева ва сабзавот ишлаб чиқариш ва сақлаш корхонаси раҳбари, каратэ бўйича 5-дан қора белбоғ соҳибидир.
Бепул презентацияда рўйхатдан ўтиш: www.shuxrat-suyundikov.uz
Манзил: Чилонзор Ц квартал, Чўпонота кўчаси 4-А уй.
Мўлжал: ОПЕРЕТТА театри.
Телефон: 71 2007997
Telegram канал: t.me/shuxratsuyundikov
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
13:03 / 20.05.2025
Тадбиркорларга модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади
16:17 / 03.05.2025
Тошкентда рухсатсиз ўрнатилган реклама, баннер ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда
16:23 / 30.04.2025
Турагентлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади
14:26 / 29.04.2025