Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абу-Даби раҳбарияти фуқароларга 5 млрд долларлик ёрдам ажратди
БААнинг Абу-Даби амирлиги раҳбарияти мамлакат ташкил топганининг 47 йиллиги муносабати билан фуқароларга 18,3 млрд дирҳамлик (5 млрд доллар) молиявий ёрдам ажратди.
Тақдим қилинган ёрдам уй-жой сотиб олиш учун кредитлар, тайёр уйлар ва қурилиш учун ер майдонларни ўз ичига олади. Бу ёрдамдан 12 минг киши фойдалана олиши мумкин.
Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Абдулла бин Зоид Ал Наҳаённинг айтишича, бу чора “ижтимоий барқарорлик ва фуқаролар учун муносиб турмушни таъминлашга” қаратилган.
БАА миллий куни 2 декабрда нишонланади. 1971 йил шу куни Абу-Даби бошчилигида 6 та амирликдан иборат мустақил давлатни ташкил этиш бўйича келишув тузилган.
Мавзуга оид
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
11:02 / 16.05.2025
Трампнинг БААга ташрифи: 1,4 триллионлик ваъда ва АҚШ ташқарисидаги энг йирик AI маркази
03:00 / 08.05.2025